• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сенаторлар Хоразм, Қашқадарё ва Жиззах вилоятлари таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш савиясини қониқарсиз деб топди

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган «Ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш ҳамда муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбийларни олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг долзарб масалалари» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар бермоқда.

    фото: Сенат ахборот хизмати

    фото: Сенат ахборот хизмати

    Тадбирда сенаторлар, мудофаа, ички ишлар, олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Миллий хавфсизлик хизмати, тегишли ҳарбий таълим муассасалари, Давлат тест маркази, жамоат бирлашмалари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    Муҳокама чоғида сенаторлар қайд этганларидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 январда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучларини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш вазифаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги Қарорида ҳамда ушбу ҳужжат билан тасдиқланган тегишли Дастурда ҳарбий кадрларни тайёрлаш тизимини ва тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янада такомиллаштириш вазифаси қўйилди.

    Ушбу ҳужжатларда олий ҳарбий билим юртларига кириш учун номзодларни танлаш талабларини ошириш, коллеж ва лицейлар фаолиятини самарали ташкил этишга доир зарур ташкилий-техник ва бошқа чора-тадбирлар мажмуини белгилаш ҳамда рўёбга чиқариш назарда тутилган. Коллеж ва лицейлар зиммасига олий ҳарбий билим юртларига кириш учун номзодларни тайёрлаш бўйича қўшимча вазифалар юкланган.

    Юқорида қайд этилган вазифалар ижросини таъминлаш ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш ҳамда муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбийларни олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тизимининг амалдаги механизмларини такомиллаштириш масалаларига доимий эътибор қаратишни талаб қилиши тадбир иштирокчилари томонидан таъкидлаб ўтилди.

    Иштирокчилар фикрича, ҳарбий таълим жараёнига ўқитишнинг замонавий усуллари ва технологияларини жорий этиш, ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга муносиб бўлган иқтидорли ва қобилиятли ёшларни эрта аниқлаб, танлаб олиш орқали саралаш сифатини ошириш ҳамда шу мақсадда ҳар бир минтақада 2-3 касб-ҳунар коллежи ва лицейини белгилаб олиш долзарб вазифа ҳисобланади.

    Мониторингнинг кўрсатишича, Хоразм, Қашқадарё, Жиззах вилоятларидаги таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёрлашнинг ўқув-моддий базаси савияси етарли эмас. Ушбу таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш бўйича режалаштирилган тадбирлар ўз вақтида ўтказилмаган ва мавжуд салоҳиятдан етарли даражада фойдаланилмаган. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

    19.03.2017, 18:16   Изоҳ (0)   10189
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жанубий Кореянинг Jeonbuk технопарки вакиллари IUT раҳбарияти билан музокаралар ўтказди

    19.03.2017, 14:03

    Қорақалпоғистонда ҳоким ўринбосарларига 47 та Nexia топширилди

    19.03.2017, 13:17

    Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди

    19.03.2017, 12:34

    Депутатлар Ўзбекистон Конституциясига киритилаётган тузатишларни кўриб чиқди

    19.03.2017, 11:32

    UzMobile ўз абонентларига 100 дан ортиқ давлат сайтларига бепул уланиш имкониятини яратди

    19.03.2017, 10:14

    Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги Россиянинг «Вологда подшипник заводи» билан битим имзолади

    19.03.2017, 09:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя



    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистонда SIM карталарни учинчи шахсга бериш ва сотишни тақиқловчи қонун қабул қилинди 

    Дунё | 21 июл, 22:56

    Ўзбекистонда “олтмишвой” ва “етмишвой”лар туғилиши сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 22:35

    Етакчи давлатлар Исроилни Ғазога ёрдам етказишга қўйилган чекловларни бекор қилишга чақирди

    Дунё | 21 июл, 22:00

    Макроннинг рейтинги рекорд даражада пастлади

    Дунё | 21 июл, 21:41

    Украинада коррупцияга қарши кураш бюроси раҳбарларидан бири қўлга олинди

    Дунё | 21 июл, 21:25

    Тадқиқот: Ўзбекистонда 97% аҳоли рақамли кўникмаларни муваффақият калити деб ҳисоблайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 19:00

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    Дунё | 21 июл, 21:06

    Жанубий Корея генерали Шимолий Корея билан атайлаб уруш юзага келтиришга уринишда айбланмоқда

    Дунё | 21 июл, 20:50

    Бангладешда ўқув самолёти қулаб тушиши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 21 июл, 20:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.