Ким Чен Ин бошқа мамлакатларнинг ушбу соҳада ишлаб чиққан технологияларига боғлиқ бўлмаган миллий ракета саноатининг дунёга келганлигини маълум қилди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
КХДР етакчиси Пхенан-Пукто провинциясидаги Сохе космодромида янги ракета двигатели синовдан ўтказилгандан сўнг юқоридаги баёнот билан чиқиш қилди. У синов олдидан двигателнинг техник жиҳатлари билан шахсан танишди.
Унинг сўзларига қараганда, янги двигатель мамлакатга космик бўшлиққа сунъий йўлдошларни етказиш воситаларини дунёвий миқёсга олиб чиқиш имконини беради.
У, шунингдек, дунё яқин вақт ичида КХДРда Корея талқинидаги ушбу кучли двигатель синовдан ўтказилиши аҳамиятига иқрор бўлишини таъкидлади. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)