Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сўйлу Анқара Европа Иттифоқига ҳар ой 15 минг қочоқ юборишга тайёр эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
«Европа, мен сенга мурожаат қиляпман, шунчалик жасурмисан? Хоҳласанг, биз ҳар ой юбормаётган 15 минг қочоқни жўнатамиз ва сени ақлдан оздирамиз. Шуни ёдда сақлашингиз керакки, ушбу минтақада ўйин қоидаларини Туркия билан маслаҳатлашмай белгилай олмайсиз», — деди ИИВ раҳбари.
Сулаймон Сўйлу Туркияда 2013 йил бўлиб ўтган ҳукуматга қарши намойишларга, курдларнинг 2014 йил октябридаги чиқишларига ва 2016 йил 16 июлга ўтар кечаси амалга ошмай қолган давлат тўнтаришига Нидерландия ва Германиянинг дахли бор, деб ҳисобламоқда.
Бундан ташқари, ички ишлар вазири Европа мамлакатларини Иттифоққа киришга Туркияга ёрдам бера олмаганликда ҳамда Анқарага терроризмга қарши курашида кўмак бермаганликда айблади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)