Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Қозоғистон кучли президент ҳокимияти ҳамда сиёсий рақобатнинг йўқлиги афзалликлари туфайли муваффақиятларга эришганлигини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«100 фоиз фойдаланиб қолдик. Биз ҳозир фахрланадиган ютуқларимизнинг барчасига фақат шу туфайлигина эришдик», — деди у Қозоғистон битта партия ҳукмронлиги ва сиёсий рақобатнинг йўқлигидан фойдалана олдими, йўқми деган саволга жавобан.
Назарбоевнинг фикрича, Қозоғистонда сиёсий рақобат бўлган тақдирда ҳам, бу «рақобат эмас, балки муштлашув бўларди, чунки сиёсий маданият йўқ».
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистонда давлат дастурларининг амалга оширилиши борасидаги ютуқлар «дастурларни қабул қилишга, ушбу дастурларни амалга оширишга ва одамларга натижаларни кўрсатишга мажбур қилган қатъий ҳокимият вертикали» туфайлидир.
Изоҳ (0)