Нью-Йоркда эркак ҳийла билан тез ёрдам ҳайдовчисини машинадан тушишга мажбур қилди ва транспорт воситасини эгаллаб олиб, шифокорни босиб кетди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Тез ёрдам машинаси ҳайдовчиси автомобилнинг орқа бамперига бир эркак осилиб олганини кўриб тўхтади. Ҳайдовчи машинадан тушиб, вазиятни кўздан кечириш учун борганда, Хосе Гонсалес автомобилни бошқа томонидан айланиб ўтди ва рулга ўтирди.
У автомобилни орқага ҳайдаб, шифокорни босиб кетди. Автомобиль урилганда 44 ёшли Ядира Аррайо фелдшерлардан бирининг қўнғироғига жавоб бераётган эди.
Кўп фарзандли она, Нью-Йорк ўт ўчириш хизматида 14 йил шифокор бўлиб ишлаган аёл шу заҳоти ҳалок бўлди.
Маҳаллий маъмурият Хосе Гонсалесга нисбатан қотиллик, ўғрилик ва автомобилни гиёҳванд модда таъсири остида бошқариш моддалари бўйича айблов эълон қилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)