Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Истанбулнинг Отатурк аэропортида қўнишга шайланаётган икки самолётни яшин урди. Бу ҳақда Tengrinews хабар бермоқда.

Яшин биринчи самолётнинг корпусига келиб урилганидан сўнг, диспетчерлар бу ҳақда иккинчи самолётга хабар берган.

Иккинчи самолёт яшиндан қочиш мақсадида қўнишдан олдин қўшимча айланага кирган вақти уни ҳам барибир яшин урган.

Ҳар иккала самолёт муваффақиятли қўнган. Ҳодиса оқибатида йўловчиларнинг жабрлангани ҳақида ахборот йўқ.

Қайд этишларича, Истанбулда бир неча кундан бери кучли ёғингарчилик давом этмоқда.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Афгонистон
Америкаликларга қараганда самаралироқ: “Толибон” Афғонистондаги кўкнори майдонларини қандай йўқ қилмоқда?
Дунё
Музлаткич ичида жон сақлаган бола, Apple’нинг янги маҳсулотлари, судга чақирилган шаҳзода — 6 июнь суратлари
Маҳаллий
“Противогаз кийдириб урибди, бўғишган, бармоқ излари бор, итни ҳам бу даражада қийноққа солмайди” — Бўкадаги ИИБ биносида ўлдирилган марҳум ҳақида (видео)