Бугун — 17 март куни Европа Чемпионлар лигасининг чорак финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Ундан олдин Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Зинедин Зидан интервью бериб, рақиб «Лестер» бўлишини истамаслиги ҳақида айтди.
«Лестер»га тушишни истаётган мураббий бор деб ўйламайман.Клуб эришиб бўлмайди деб ҳисобланган натижаларга эришишда давом этмоқда. Кўпчилик «Лестер»нинг АПЛ пешқадамлигини сақлаб қолишига ишонмаган бир вақтда, улар бунга муваффақ бўлганди. Яна кимлардир «Лестер»нинг «Севилья» тўсиғидан ўта олишига шубҳа билан қаради, аммо бу ҳам амалга ошди.
«Лестер» ким билан ўйнаса ҳам фаворит бўлмайди. Шундан келиб чиқиб улар босимдан халосдир. Бу нарса амалга ошмайдиган бошқа бир ишнинг амалга ошишига олиб келиши мумкин.
Жамоада бир қатор иқтидорли футболчилар бор. Улар ўзига ҳос иштиёқ билан юракдан тўп суради. Бундай футболчиларга қарши ўйинлар осон бўлмайди. Қолаверса бу босқичда ҳамма жамоада ўз кучига бўлган ишонч пайдо бўлиб улгуради ва улар мусобақани ютиш учун борини беради.
Зинедин Зидан, «Реал Мадрид» бош мураббийи
Изоҳ (0)