Колумбия марказий қисмидаги Толима департаментида Google томонидан асос солинган Х компаниясининг Project Loon ҳаво шари ерга қулаб тушди. Маҳаллий фермерлар қулаган жисмни ўзга сайёраликлар деб гумон қилди, деб ёзади TJournal.
Маҳаллий аҳолининг маълум қилишича, улар далага қулаган номаълум объектдан дахшатга тушган.
«У тутарди ва ундан ғалати суюқлик оқиб чиқарди», — дея таъкидлади Сан Луис шаҳри вакили. Дастлаб аҳоли объект номаълум учар жисм ёки космик кема бўлаклари эканлигига ишонди.
Объектнинг келиб чиқиши ва унинг ҳаво шари эканлигини аниқлашга полиция ёрдам берди. Унинг қулашига нима сабаб бўлганлиги ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)