Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шартнома бўйича хизмат қилувчи россиялик аскар Артём Хилькога қарши ҳарбий мулкни йўқотганлик тўғрисида жиноий иш қўзғатилди, деб ёзади Meduza.

Фото: «Inforesist.org»

Фото: «Inforesist.org»

Аскар Сурияда юкларга ҳамроҳлик қилган Тамань дивизияси таркибида хизмат қилган. Хилько тергов чоғида ўз айбини тан олди ва ишни алоҳида тартибда кўриб чиқишни сўради.

Ишни текшириш якунланиб бўлган, айни пайтда иш қайси судда кўрилиши аниқлаштирилмоқда.

Мол-мулкни йўқотиш ҳақидаги моддага кўра, шартнома бўйича ишлайдиган аскар икки йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

«Коммерсантъ» ёзишича, Хильконинг иши — Суриядаги россиялик ҳарбий хизматчиларга қарши қўзғатилган ишларнинг «дастлабкиларидан бири». Аммо бунгача россиялик аскарларга нисбатан жиноий ишлар ҳақида расман хабар берилмаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Қозоғистон
Қозоғистонда одамлар орасида Сибир яраси аниқланди
Шоу-бизнес
Кўз олдида онаси отасини отиб ташлаган: фожиали воқеаларни бошдан кечирган машҳур аёллар (фото)
Маҳаллий
Тошкентнинг яна қатор ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди