Франция президентлигига ўнглар ва марказчилардан номзод Франсуа Фийонга давлат маблағларини сарф қилиб юбориш айблови қўйилди, деб ёзади Meduza унинг адвокатига таяниб.
Сиёсатчига нисбатан расмий тергов бошланди.
Франсуа Фийон депутат вақтида рафиқаси Пенелопни ўз ёрдамчиси этиб тайинлаб, у аслида ҳеч қандай вазифани бажармаган бўлса-да, унга маош тўлаганликда гумон қилинмоқда. Сенаторлик лавозимида эса у, гўёки, шунга ўхшаш вазиятда ўз фарзандларига пул тўлаган. Сиёсатчи ва унинг рафиқасига нисбатан текширув олиб борилмоқда.
Фийон хотинини ишга ёллагани учун узр сўради, аммо қонунни бумаганини таъкидлади. Сайловолди пойгани тарк этишдан у бош тортди.
Изоҳ (0)