Миср бош прокуратураси мамлакат собиқ президенти Ҳусни Муборакни озод этиш қарорини маъқуллади. Бу ҳақда Al-Masry Al-Youm нашри маълум қилмоқда, деб ёзади «Коммерсантъ».
Собиқ давлат раҳбарининг адвокати Фарид ад-Дибнинг нашрга маълум қилишича, Ҳусни Муборак яқин икки кун ичида шифохонани тарк этиб, уйига қайтиши лозим.
Ўтган ҳафта Миср Кассация суди 2011 йил январидаги тартибсизликлар давомида намойишчиларнинг ўлдирилишига алоқадорликда айбланаётган Ҳусни Муборакни оқлади.
Аввалроқ суд, шунингдек, умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилган собиқ президент Муҳаммад Мурсийга нисбатан чиқарилган ҳукмни ҳам бекор қилган эди. Жаноб Мурсий 2011 йилги ҳодисалар туфайли ўлим жазосига ҳукм этилган эди.
Изоҳ (0)