Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Малайзия Куала-Лумпур аэропортида ўлдирилган Ким Чон Намнинг оиласига суд-тиббий экспертизалар якунланганидан сўнг пойтахт ўликхонасига етказилган жасадни олиб кетиш учун 3 ҳафтагача муддат беради. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Субраманиам Сатхасивам маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС». 

Фото: Reuters

Фото: Reuters
Марҳумнинг турмуш ўртоғи ва болалари қолганини биламиз. Жасадни идентификация қилиш жараёни якунлангани сабабли Ким Чон Нам оиласидан тезда жавоб берилишига умид қиламиз. Бунинг учун икки-уч ҳафта кутиб туришга тайёрмиз.

Субраманиам Сатхасивам, Малайзия соғлиқни сақлаш вазири

Вазирга кўра, мазкур муддат мобайнида расмий сўров келиб тушмаса, «бош вазир офиси, ички ва ташқи ишлар, шунингдек, соғлиқни сақлаш вазирликлари келгусида қандай йўл тутиш борасида биргаликда қарор қабул қилади». «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Мессининг “Барселона”га қайтиш эҳтимоли бор. Хави ва Лео доимий алоқада бўлиб турибди 
Маҳаллий
Фарғонада Қирғизистондан келтирилган психотроп моддалар савдоси билан шуғулланганлар ушланди
Маҳаллий
Қашқадарё вилоятида қурилган намунали уйлар қулаб тушиш арафасида экани айтилмоқда (видео)