Россияда Жанубий ҳарбий округ қўшинлари жанговар тайёргарлигининг тўсатдан текшируви бошланди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Жанубий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони Краснодар ва Ставрополь ўлкалари, Астрахан ва Волгоград вилоятлари, Қорачой-Черкасия ва Адигеядаги тузилмалар, ҳарбий қисмлар, шунингдек, Россиянинг Арманистон ва Абхазиядаги ҳарбий базалари бўлинмаларида жанговар тайёргарликнинг тўсатдан текширувини бошлашга кўрсатма берди», — дейилади округ вакиллари хабарида.
Округ полигонларида тактик машғулотлар, шунингдек, жанговар ва махсус тайёргарликнинг асосий йўналишлари бўйича назорат машқлари ўтказилиши кўзда тутилган.
Текширувга 6 мингга яқин ҳарбий хизматчи ва 1,5 минг техника сафарбар этилди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)