АҚШ Махфий хизмати Оқ уй ҳудудига кириб олган эркакни қўлга олди, деб ёзади «Интерфакс». У президент қароргоҳининг жанубий дарвозаси яқинида тутиб олинди.
Эркак ярим кечаси девордан ошиб ўтиб, қўриқланувчи ҳудудга тушган, бу пайтда бинода АҚШ президенти Дональд Трамп бўлган.
Қўлга олинган шахснинг ёнида рюкзак бўлган, аммо тинтув чоғида ундан атрофдагилар учун хавф туғдирадиган ҳеч нарса топилмаган.
Қароргоҳга бостириб кирилгандан сўнг хавфсизликнинг энг юқори даражаларидан бири — тўқ сариқ даражаси эълон қилинди.
Изоҳ (0)