Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифи чоғида Когондан Бухоро шаҳригача бўлган йўлда замонавий турар-жой биноларини қуриш бўйича топшириқлар берди. Бу ҳақда «Ёшлар» телеканали янгиликлар дастурида айтиб ўтилди.
«Президентимиз шаҳарнинг замонавий қиёфаси ҳақида сўз юритаркан, Бухоро вокзалидан марказга кириб келган меҳмонда ҳудуд яхлит бир меъморий уйғунлик касб этгандек таассурот қолдиришини алоҳида эътироф этди. Бунинг учун Когондан Бухоро шаҳригача бўлган масофада замонавий турар-жой биноларини барпо этиш юзасидан зарур топшириқлар берди», — дейилади репортажда.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифи доирасида Бухоро темирйўл вокзалида йўловчилар учун яратилган шароитларни бориб кўрган эди.
Изоҳ (0)