Бутунжаҳон мусулмон уламолар кенгаши бош котиби Али Қорадоғий Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилиши муносабати билан Ўзбекистон ҳукумати ва аҳлига табрик йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу табрик видео кўринишида бўлиб, унда, жумладан, шундай дейилади:
Ўзбекистон ҳукуматининг ушбу режалаштирган муборак иши — буюк имомлардан бўлмиш Имом Термизий номидаги илмий-тадқиқот маркази ташкил қилиниши мени жуда ҳам хурсанд қилди. Ўзбекистон юрти жуда ҳам кўплаб муҳаддислар, фақиҳлар ва бошқа қатор соҳаларда етук олимларни етиштириб чиқарган. Улар сабабли ислом маданияти, бутун инсоният маданияти бойиди.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 14 февраль куни «Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!Мана шундай юрт учун бундай марказларнинг очилиши ажабланарли иш эмас. Шунинг учун Ўзбекистон ҳукуматини, шунингдек, у ердаги мусулмон халқини ушбу қилинаётган муборак иш муносабати билан табриклайман. Аллоҳ таолонинг изни ила ушбу маскан нафақат Ўзбекистон ҳамда унинг қўшни давлатлари, балки бутун дунё миқёсида ўзининг ижобий самарасини беради, инша Аллоҳ.
Изоҳ (0)