Бухоро шаҳрининг Ғиждувон, Баҳовуддин Нақшбанд, Ибн Сино, Навоий кўчаларида 57 та кўп қаватли уй қурилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
«2017—2021 йилларда барпо этиладиган 5, 6, 7 қаватдан иборат бу турар-жойлар аҳолини арзон ва замонавий уйлар билан таъминлаш, турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилади», — дейилади ЎзА ахборотида.
Хабар беришларича, Бухоро вилоятида ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мазкур кўп қаватли уйларнинг лойиҳалари билан танишган.
Мавзуга доир:— «Кўча Ислом Каримов номига муносиб бўлиши зарур». Бухорода Ислом Каримов кўчасининг қиёфасини ўзгартириш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди— Бухоронинг тарихий қисмида ҳунармандлар мавзеси пайдо бўлади. Усталар учун икки қаватли уйлар қурилади
Изоҳ (0)