Нукус шаҳрининг Эрназар Олакўз кўчасида 1978 йилда туғилган фуқаро маст ҳолда ўзаро жанжал оқибатида 1963 йилда туғилган фуқаронинг юзига уриб, унга тан жароҳати етказган.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, «жабрланувчи касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, шу ерда вафот этган».
Хабар беришларича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Агарда фуқаро спиртли ичимлик ичиб маст бўлмаганида, мазкур жиноят содир этилмаган бўларди», — дейилади ИИВ ахборотида.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)