Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида бир неча киши 1970 йилда туғилган фуқарони куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, иккита Nokia мобил телефонини тортиб олган ва воқеа жойидан яширинган.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида ушбу жиноятни 1992 ва 1993 йилда туғилган уч нафар шахс содир этгани аниқланиб, улар қўлга олинган.
«Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИВ ахборотида.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)