Намойишчилар Истанбулда жойлашган Голландия консуллиги биносидан Голландия байроғини олиб ташлаб, ўрнига Туркия байроғини ўрнатди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Истанбулда норозилик акцияси Голландия ва Туркия ўртасида юзага келган дипломатик можаро туфайли ўтказилди.
Бундан аввал норозилик акцияси Анқарада бўлиб ўтиб, юзлаб одамлар Нидерландия элчихонасига тухум отган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)