Шоҳрух рэпер рафиқаси Злата билан танишиш тарихи, унинг асл ўзбек оиласига қандай кўникиб кетгани, фарзандлари туғилгани унга қандай таъсир кўрсатгани ҳақида «Sayyod.com»га берган интервьюсида сўзлаб берди, деб ёзади «Darakchi.uz».
Хонанданинг айтишича, севги миллат танламайди.
Рафиқам билан кафеда танишганмиз. Инсон бир кишини севиб қолса, унинг миллати ҳам аҳамиятга эга эмас. Мен рафиқамга севиб уйланганман. Злата менинг мухлисим бўлмаган. У бошқа йўналишдаги қўшиқларни тинглайди.«Darakchi.uz»нинг ёзишича, Шоҳрух рэпер 24—25 март кунлари «Истиқлол» санъат саройида бўлиб ўтадиган янги концертида 45 та қўшиқ ижро этади. Концертда қўшиқлар жонли ижро этилади.Бизнинг оиламиз соф ўзбекча оила. Злата урф-одатларимизга, анъаналаримизга ўрганиб кетган. Биз уни «ўзбек» қилиб қўйганмиз.
Вақт ўтгани ва ёши улғайгани сари инсон ўзгаради. Фарзандларимнинг туғилиши мени ўзгартирди, деб айта оламан.
Шоҳрух рэпер
Маълумот учун, Шоҳрух рэпернинг Злата билан никоҳ тўйи 2016 йилнинг 12 май куни бўлиб ўтган. Уларнинг бир ўғил ва бир қиз фарзанди бор.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)