Канаданинг Онувэй шаҳри расмийлари водопровод жўмрагидан чиқаётган сув пушти ранг бўлгани учун узр сўради. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Онувэй мэри Дэйл Красноу шаҳар фуқаролари олдида узр сўради ва крандан чиқаётган сув аҳоли учун зарарсиз экани, ноодатий ранг эса сувни кимёвий моддалар билан тозалаш жараёнида келиб чиққанини айтди. Сувнинг пушти рангга киришига калий перманганат сабаб бўлган.
Қайд этилишича, ушбу модда сувни темир ва водород сульфиддан тозалаш учун ишлатилади. Мансабдорларнинг айтишича, калий перманганат фильтрнинг одатий тозалаш вақтида клапаннинг бузилгани учун сув резервуарига тушган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)