Combot сервиси Telegram мессенжери жаҳоннинг айнан қайси мамлакатларида энг оммабоп эканини ҳақидаги маълумотларни тақдим этди. Бунда асосан Google Play ва iOS Store’даги маълумотларга таянилган.
2017 йилнинг январь ойи ҳолатига кўра Telegram энг оммабоп бўлган мамлакат Эрон бўлиб турибди — мамлакат интернет фойдаланувчиларининг 44,7 фоизи Telegram’дан фойдаланади.
Иккинчи ва учинчи ўринлардан мос равишда Малайзия ва Ўзбекистон жой олган. Жануби-Шарқий Осиё мамлакатида аҳолининг 18,3 фоизи, Ўзбекистонда 16,2 фоизи Telegram’дан мунтазам фойдаланади.
Telegram Сингапур (11,3 фоиз), Испания (10,6), Италия (10,5), Саудия Арабистони (9,9), Бразилия (8,7), БАА (7,9) ва Голландия (7,1)да ҳам оммабоп экани қайд этилган. Россия умумий рўйхатда 11-ўринни эгаллаган (6,3 фоиз).
Тадқиқот муаллифларининг қайд этишича, рейтингдан Telegram’дан фойдаланадиганлар сони 1 миллиондан ортиқ бўлган мамлакатлар ўрин олган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)