Қишлоқ хўжалик техникасини ишлаб чиқарувчи «Ўзагротехсаноатхолдинг» Ашхободда ўз техник марказини очди, дея хабар бермоқда UzDaily.
«Туркман-ЎзАвто» хўжалик жамиятига Ўзбекистон қишлоқ хўжалик техникаси ишлаб чиқарувчиларининг Туркманистондаги дистрибьютори сифатида фаолият юритиши ҳуқуқини берувчи сертификат тақдим этилди.
Корхона таъсисчилари «Ўзавтосаноат» АК ва Туркманистон савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг «Туркманистон» давлат савдо маркази бўлди.
Ўзбекистон томони Ашхободда йирик Савдо-сервис марказини барпо этиб, Туркманистон ҳудудларининг унинг филиалларини очмоқчи. Келажакда Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалик техникасини Туркманистонда йиғиш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)