Англия Премьер-лигасининг 27-тури Лондон дербиси билан ўз якунига етди.
Унда чемпионлик учун асосий даъвогар бўлиб турган «Челси» Славен Билич бошчилик қилаётган «Вест Ҳэм» меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобида зафар қучди. Эден Азар ҳамда Диего Коста томонидан киритилган голларга мезбонлардан Лансини бир марта жавоб қайтарди.
Мазкур ғалабасидан кейин «Челси» таъқибчиси «Тоттенҳэм»дан 10 очкога илгарилаб кетди.
Англия Премьер-лигаси 27-тур 6 март, душанба
Изоҳ (0)