Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ипак йўли иқтисодий минтақаси (ИЙИМ)нинг турли лойиҳаларига киритилган инвестицияларнинг умумий миқдори 50 миллиард доллардан ошди. Бу ҳақда Хитой Тараққиёт ва ислоҳот давлат қўмитаси раҳбари Хэ Лифэн маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».

Фото: Flickr

Фото: Flickr

«Хитой (ИЙИМ доирасида) инфратузилма ва портлар қурилиши, шунингдек, темир йўллар ётқизиш бўйича лойиҳаларни таклиф қилади, ушбу ташаббуслар тегишли тарзда амалга оширилмоқда», — деди у. «Сўнгги уч йилдан ортиқ вақт ичида уларга 50 миллиард доллардан зиёд сармоя киритилди. 2016 йилда капитал сармоялар 14 миллиард долларга тенг бўлди», — деди Хэ Лифэн.

Унинг сўзларига кўра, ушбу ташаббусни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар доирасида Хитой ҳамкорлик тўғрисидаги 50 дан ортиқ келишувларни имзолади, айни пайтга қадар лойиҳада иштирок этиши ҳақида 100 дан ошиқ давлат ва халқаро ташкилотлар маълум қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар