Англия Премьер-лигасининг 27-туридан ўрин олган яна икки учрашув бўлиб ўтди. Унинг биринчисида «Тоттенҳэм» ўз майдонида «Эвертон»ни таслим қилган бўлса, кейингисида «Сити» Англия шимолидан ғалаба билан қайтиб келди.
«Эвертон»га қарши беллашувда Ҳарри Кейн дублга эришиб, мавсум бошидан буён урган голлари сонини 19 тага етказиб олди. Мазкур учрашувда 1 та гол урган Ромелу Лукаку ҳисобида 18 та гол бор бўлса, кучли учликни «Арсенал» аъзоси Алексис Санчес 17 та аниқ зарба билан якунлаган.
Мазкур ғалабадан кейин «Тоттенҳэм» лигадаги иккинчи поғонасини сақлаб қолди. «Шпорлар»дан битта кам ўйин ўтказган «Манчестер Сити» 1 очко камроқ жамғаргани инобатга олинса, Хосеп Гвардиола жамоасида 2-ўринга кўтарилиб олиш имконияти мавжуд.
Бугун — 6 март куни турни «Вест Ҳэм» — «Челси» ўйини якунлаб беради.
Англия Премьер-лигаси 27-тур 5 март, якшанба
Изоҳ (0)