Сурия ҳарбийлари Алеппо яқинида жойлашган қарийб 30 та аҳоли яшаш пунктини ИШИД жангариларидан қайтариб олишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Ҳарбийларнинг ахборотига кўра, Сурия армияси ИШИД билан бўлган кескин жанглардан сўнг 29 қишлоқни назоратига олиб, ўзининг назорати остидаги ҳудудни Алепподан шимоли-шарққа томон кенгайтирган. Хабарда жанглар қанча вақт давом этганига аниқлик киритилмаган.
Аввалроқ Сурия ҳукумат кучлари Россия авиацияси кўмагида Пальмирани эгаллагани маълум қилинган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)