Жаҳон бокс серияси (WSB)нинг VII мавсум «C» гуруҳи 3-тури доирасида Ўзбекистоннинг Uzbek Tigers жамоаси Тошкентда Россиянинг Patriot Boxing Team боксчиларига қарши баҳс олиб бормоқда.
«Ўзбекистон» спорт мажмуасида бўлиб ўтаётган навбатдаги жангда -64 килограмм вазндаги боксчилар рингга кўтарилди. Катта умид билдирилган Элнур Абдураимов россиялик Радмир Абдураҳмоновни қийинчилик билан 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Аввалроқ -56 килограмм вазн тоифасида ўзбекистонлик Абдулҳай Шораҳматов ишончли тарзда Россия вакили Дмитрий Шарафутдиновни мағлубиятга учратгани ҳақида хабар қилинганди.
Мазкур беллашувдан сўнг Uzbek Tigers ҳисобни оширди – 2:0. Навбатдаги жанглар қуйидаги кўринишни олган:
-75 килограмм: Исроил Мадримов — Ражаб Ражабов
+91 килограмм: Зуҳриддин Маҳкамов — Ислом Текеев
-49 килограмм: Ҳасанбой Дўстматов — Батор Сагалуев
Эстатиб ўтамиз, WSB доирасида Uzbek Tigers 2017 йил ҳисобидан иккита жанг ўтказиб, ҳар иккисида ҳам мағлуб бўлганди. Жамоа аввалига Хитойда China Dragons’дан 2:3 ҳисобида енгилган бўлса, кейинроқ Қозоғистонда Astana Arlans’га 1:4 ҳисобида имкониятни бой берганди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)