Ҳозирги пайтда «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазма компанияси 2017 йилнинг 5—7 апрель кунлари Event Expo 2017 — ҳодисаларнинг ихтисослаштирилган кўргазмасини ташкил этиш ишларини олиб бормоқда. Бу ҳақда компания «Дарё» нашрига маълум қилди.
Кўргазма бешта: Fashion Expo, Wedding Expo, Mass Media&Advertising Expo, «Дам олиш ва Ўйин-кулги» ҳамда Ташкент Flora Expo кластерлари бўйича ўтказилади.
Кўргазма доирасида иштирокчиларга ҳодиса-хизматлар бозорида ўз имкониятларини намойиш этиш ва кўрсатиладиган хизмат турлари ҳақида тўлиқ маълумот тақдим этиш имконияти берилади. Кўргазмада экспонент ва ташриф буюрувчилар таклиф этилаётган соҳалардаги замонавий йўналишлар билан танишиш, турли комплекс тадбирлар ташкилотчи-пудратчилари билан ишчи алоқаларни йўлга қўйиши мумкин.
Кўргазма келажакда турли лойиҳаларни амалга оширишга жалб этиш мақсадида ивент-агентликлар базасини шакллантириш имконини беради.
Event Expo 2017 тадбирлари доирасида акциялар, ютуқли ўйинлар ва танловлар ташкил этилади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)