Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Америкалик миллиардер Уоррен Баффет ўзининг Berkshire Hathaway компанияси ходимларига гаров ўйнашни таклиф қилди: талабалар ўртасида баскетбол бўйича ўтказиладиган March Madness мусобақасининг финал босқичига чиқадиган 16 та жамоанинг барчасини топган кишига у бутун умр ҳар йили бир миллион доллардан бериб туради. Бу ҳақда Forbes хабар бермоқда.

Фото: Globallookpress

Фото: Globallookpress

Миллиардер бундай танловни биринчи марта 2014 йилда ўтказган, ўшанда у гаров ғолибига 1 миллиард доллар ваъда қилганди. Аммо ҳеч ким тўғри жавобни топа олмаган.

Ўтган йили гаровда 85 минг ходим қатнашиб, бирортаси ҳам тўғри топа олмади. Баффет идеал натижага энг яқин келган икки ходимга 50 минг доллардан тўлади. 2017 йилда эса даъвогарлар сони 100 мингдан ошиши кутилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар