Қирғизистон бош прокуратураси «Отамакон» партияси етакчиси Омурбек Текебаев ва бошқа шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғади. Бу ҳақда мамлакат миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради K-News.
Терговни олиб бориш Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тергов бошқармасига топширилди.
Эслатиб ўтамиз, Омурбек Текебаев 26 февраль, якшанба куни, Истанбулдан учиб келганидан сўнг Бишкек аэропортида қўлга олинди. Мухолифат партия етакчиси «Коррупция» ва «Фирибгарлик» моддаларида кўзда тутилган жиноятларни содир этишда гумон қилинмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)