Шарқий Қозоғистон вилоятида ғойиб бўлган C-341 шахсий вертолёти Аягоз шаҳридан 60 километр шимоли-ғарбда аниқланди. Бу ҳақда Қозоғистон ИИВ фавқулодда вазиятлар қўмитаси расмий вакили Руслан Иманкулов маълум қилди, дея хабар беради «Ведомости».
Қулаш жойини Олмаота вилоятидан 26 февраль, якшанба куни қидирув учун учиб кетган Ми-2 компанияси вертолёти аниқлади. Айгиз қишлоғи атрофида парвоз қилган ҳаво кемаси Аягоз шаҳридан 60 километр шимоли-ғарбда вертолётни топди.Мамлакат фуқаролик авиацияси қўмитаси тақдим этган маълумотларга кўра, вертолёт бортида 2 киши бўлган. Учувчи ҳалок бўлган, йўловчи эса тирик қолди ва Айгиз қишлоғига олиб келинган.Руслан Иманкулов, Қозоғистон ИИВ фавқулодда вазиятлар қўмитаси расмий вакили
Изоҳ (0)