Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли Ракка шаҳрини ИШИД террорчилик ташкилотидан озод қилишга йўналтирилган операцияга Анқара тайёр эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Мавлуд Чавушўғли «Фрот қалқони» операцияси ҳақида фикр билдириб, айни кунларда «Ўз-ўзини мудофаа қилиш халқ отрядлари» (YPG) тарафдорлари фаолият юритаётган Манбиж шаҳрини ҳам террорчилардан озод этиш лозимлигини таъкидлади.
Биз АҚШнинг YPG отрядларини Мандиждан олиб чиқиб кетишини кутяпмиз. Кейинроқ Раккада операция ташкил этишни мўлжаллаяпмиз. Ракка мавзуси Франция, Буюк Британия ва Германия вакиллари билан муҳокама этилди. Режалар тўғри тузилиб, маҳаллий кучлар жалб этилса, Сурия ҳудудини ИШИД террорчиларидан осонлик билан тозалашимиз мумкин.ТИВ раҳбари Ал-Боб шаҳрининг Туркия ҳарбий кучлари назоратига тўлиқ ўтганига қарамай, шаҳарни минасизлаштириш ҳамон давом этаётганини айтди.Мавлуд Чавушўғли, Туркия ташқи ишлар вазири
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)