Россиянинг Тула вилояти фуқароси хотини ва унинг тўрт таниши маишат қилаётган вақтда уйга ўт қўйди. Уй ичида бўлганлардан фақат бир киши тирик қолди. Бу ҳақда Россия тергов қўмитасининг ҳудудий бошқармаси сайтида маълум қилинди.
Ҳодиса 25 февралга ўтар кечаси, Богородицк шаҳридаги шахсий уйда содир бўлди. Беш нафар маҳаллий фуқаро – уйнинг 30 ёшли эгаси, унинг танишлари бўлган 32 ва 36 ёшли икки эркак ҳамда 33 ва 39 ёшли икки аёл спиртли ичимликлар истеъмол қилаётганди.
Тахминан 3:00 да гумонланувчи кўрсатилган уйга келди. У уй эгаси ва хотини ўртасидаги муносабатлардан рашки келди ва айвонни ёқиб юборди.Куйиш жароҳатини олган уй эгаси кўчага чиқиб кетишга муваффақ бўлди.Россия тергов қўмитасининг Тула вилояти бўйича бошқармаси
Уй ичида қолган 4 киши воқеа жойида ис газидан заҳарланиш туфайли ҳалок бўлгани тахмин қилинмоқда.Бўлиб ўтган ҳодиса юзасидан «Хавфли усул билан икки ва ундан ортиқ кишини ўлдириш» моддаси бўйича жиноий иш очилди. Гумонланувчи — 35 ёшли эркак қўлга олинди.Россия тергов қўмитасининг Тула вилояти бўйича бошқармаси
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)