Клетчатка — бу ичакларнинг фойдали микрофлоралари ёрдамида қайта ишланадиган, ошқозон ферментлари эса ҳазм қилолмайдиган мураккаб углеводларнинг бир кўриниши.
Клетчаткалар томонидан зич тузилишда шакллантирилган ўсимликларнинг пояси ва уруғи клетчаткаларга энг бой ҳисобланади. Амалда клетчаткалар организм томонидан ҳазм қилинмаса ҳам ҳазм қилиш жараёнида муҳим рол ўйнайди.
Бундан ташқари у қондаги қанд моддасининг даражасини тартибга солиб туради.
Организмга қанча клетчатка зарур?
Бир суткада организмга талаб қилинадиган клетчатка миқдори — 20—30 граммни ташкил қилади. Мушакларини кучайтиришга ҳаракат қилувчи спортчиларга эса бир суткада 40 граммгача клетчатка зарур бўлади.Клетчаткага бой маҳсулотлар
Клетчаткаларга энг бой бўлган озиқ-овқат маҳсулотларига бўғдой кепаги ва бутундонли ёрмалар (перловка, гречка, киноа) киради. Айниқса сули ёрмасидаги бета-глюкан клетчаткалари организм учун фойдалидир. Уни мунтазам равишда истеъмол қилиш қондаги зарарли холестерин даражасини пасайтиради.Бундан ташқари клетчаткалар ҳамма сабзавотлар ва мевалар, салат барглари ва қуруқ мевалар таркибида ҳам мавжуд.
Изоҳ (0)