23 февраль куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Telia компанияси бош маслаҳатчиси, ўзбек-швед бизнес-форуми муносабати билан Ўзбекистонда бўлиб турган К.Линдстр билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда компаниянинг Ўзбекистон мобил хизматлари бозоридаги ўрни, истиқболда замонавий телекоммуникация хизматларини жорий этиш режалари муҳокама қилинди.
Хусусан, «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» давлат дастурида белгилаб берилган муайян лойиҳаларни Coscom МЧЖ билан ҳамкорликда амалга ошириш юзасидан фикрлар билдирилди.
Изоҳ (0)