Тошкент шаҳри Олмазор тумани ички ишлар бўлимига 20 февраль куни кеч соат 22:30 да 159-мактабнинг 2-синфида ўқийдиган қизнинг ота-онасидан ариза тушди. Унда номаълум шахс қизнинг номусига тегишга урингани маълум қилинган, деб хабар беради «Новости Узбекистана».
«Номаълум эркак қизалоқни ўз велосипедига ўтказиб, Себзор даҳасидаги тўққиз қаватли уйлардан бирига қараб йўл олган. У қизни чердакка олиб чиқиб, деворга тираб, ечинтира бошлаган. Шу вақт қизча отаси милицияда ишлашини айтиб, бақирган. Эркак, афтидан, қўрққанидан қизни ташлаб қочган», — деди ички ишлар ходимлари.
21 февраль куни Қорақамиш даҳасида тартибни сақлаш ходимлари томонидан «Тузоқ» операцияси ўтказилган. Соат 18:30 ларда Олмазор туманидаги «Аъло» ресторани яқинида шубҳали шахс қўлга олинди. Тахмин қилинганидек, у велосипедда бўлган.
Текширув натижасида у 1984 йилда туғилган, Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи фуқаро бўлиб чиққан. Сўроқ вақтида айнан шу шахс бир кун аввал Себзорда 2-синф ўқувчисини зўрлашга урингани аниқланган.
«Айбланувчи бўйича зарур ҳужжатлар тўпланиб, Олмазор туман ички ишлар бўлимига топширилган», — дейилади «Новости Узбекистана» хабарида.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)