Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Нью-Йорк полиция бошқармаси раҳбари Жеймс O’Нил АҚШ федерал бюджетидан 25,7 миллион доллар тўлаб берилишини сўраб Конгрессга мурожаат қилди. Ушбу маблағ мегаполис ҳукумати томонидан президент Дональд Трампга тегишли осмонўпар бинони қўриқлаш учун сарфланган. O’Нилнинг қонун чиқарувчиларга йўллаган мактуби 22 февраль, чоршанба куни чоп этилди, деб ёзади «ТАСС».

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

Полиция шефи Американинг Нью-Йорк штати вакиллари ҳисобланган сенатор ва конгрессменларга мурожаат қилди. У 2016 йилнинг ноябридаги президентлик сайловларида республикачилардан номзод ғалаба қозониши билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Trump Tower’ни кучайтирилган тартибда қўриқлай бошлаганлигини эслатиб ўтди. Осмонўпар бино Манхэттенда жойлашган.

Ушбу баланд бино Трамп бизнес-империясининг штаб-квартираси ҳисобланади. Сиёсатчи инаугурацияга қадар унда истиқомат қилган, унинг оила аъзоларидан баъзилари ҳамон аксарият вақтини осмонўпар бинода ўтказади.

Шаҳар расмийларининг ҳисоб-китобига кўра, полиция ва ўт ўчириш хизмати бинони қўриқлаш учун аллақачон 25,7 миллион доллар сарфлаган. О’Нилнинг таъкидлашича, бундан кейин Нью-Йорк ўт ўчирувчилари ушбу мақсад учун йилига 4,5 миллион доллар, полициячилар эса ҳар куни 127 мингдан 146 минг долларгача сарфлайди. Харажатлар Дональд Трамп Нью-Йоркка ташриф буюрган кунларда янада ошади.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Хитой Фарғонада биочиқиндилардан энергия олиш бўйича лойиҳани амалга ошириши мумкин
Маҳаллий
Қашқадарёда туман ҳокими рўзадорларни сув ичишга мажбурлагани айтилмоқда 
Маҳаллий
“Ўзгидромет” келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди