Муқимий ва Бунёдкор кўчалари кесишмасида йўл ўтказгич қурилиши муносабати билан ёпилган чорраҳанинг транспорт ҳаракати учун очилиши 2017 йил 1 мартга кўчирилди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси хабар берди.
Компания тирбандликни келтириб чиқармаслик мақсадида, ҳайдовчилар ва йўловчилардан қурилиш вақтида бошқа кўчалардан фойдаланишни сўради.
Аввалроқ ушбу йўл ўтказгич қурилиши муносабати билан 11 февралдан 23 февралгача чорраҳа транспорт ҳаракати учун вақтинчалик ёпилгани хабар берилган эди.
Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишувида узунлиги 600 метрга тенг бўлган, олти қатор йўл тушадиган янги кўприк қурилиши 2016 йилнинг 16 сентябридан бошланган эди.
Изоҳ (0)