«Бунёдкор» Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичини мағлубият билан бошлади. Шунга қарамай бош мураббий Сергей Лушчан ўз шогирдларига ишонишда давом этади.
Икки жамоа ҳам очиқ футбол ўйнади. Чунки уларнинг ўйин услублари ўхшаш эди.Ғалаба қозонишимиз мумкин бўлган баҳсда мағлуб бўлдик. Ўйин статистикасига қаранг, устунлик биз томонда. Афсуски, ҳимоядаги иккита хатодан рақиб унумли фойдаланди. Биз эса ўзимиз яратган 8 та вазиятдан биттасини ҳам голга айлантира олмадик.
Таркибда ёш футболчилар кўп, баъзилари 20 ёшга ҳам тўлмаган. Жамоа аъзоларининг 70 фоизи 21 ёшгача бўлган футболчилар.
Мен ғалабада ҳам, мағлубиятда ҳам бу йигитларга ишонишда давом этаман. Бу бор-йўғи биринчи ўйин. Олдинда яна ўйинлар бор. Ҳаёт давом этади. Халқаро ўйинларда футболчилар янада тобланади. Бундан фақат ўзбек футболи ютади.
Сергей Лушчан, «Бунёдкор» бош мураббийи
Чемпионлар лигасининг 1-турини Ўзбекистон клублари мағлубият билан бошлади. «Бунёдкор»дан ташқари «Локомотив» Саудияда «Ат-Таавун»га имкониятни бой берди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов тўп сурадиган «Шанхай СИПГ» эса Жанубий Кореяда «Сеул»дан устун келди — 1:0.
Изоҳ (0)