Ақл-идрок – доимий равишда машқ қилишни талаб этадиган билим, маҳорат ва тажрибалардан ташкил топган мураккаб бирикма. Агар сиз ишда ҳам, оилавий ҳаётда ҳам муваффақиятга эришмоқчи бўлсангиз, худди мушакларингиз сингари ақлни ҳам чиниқтиришга тўғри келади. Бугун биз ақлни чиниқтиришга ёрдам берувчи тадбирлар тўғрисида айтмоқчимиз.
Чиниқтирувчи ўйинлар
Шахмат, шашка, домино ва бошқа мантиқли ўйинлар ақлни ўстиришда жуда фойдали ҳисобланади.
Одамлар билан мулоқотда бўлиш
Ақлингизни доимий равишда чиниқтириб туришга замин яратмоқчи бўлсангиз, атрофингиздаги сиздан ҳам ақллироқ, билимлироқ ва тажрибалироқ одамлар билан кўпроқ мулоқотда бўлинг.
Китоб ўқиш
Кўп китоб ўқийдиганлар миясини ҳар доим фаолликда ва билим орттириш ҳолатида тутиб туради.
Тасвирий санъат
Ақлни чиниқтириш учун баъзида бир-икки соат чизишга вақт ажратинг. Олдингизга аниқ бир картинани чизишни вазифа қилиб қўйсангиз миянгиз фаолроқ ишлай бошлаганини сезасиз.
Изоҳ (0)