Махфий хизмат Флоридада президент кортежига қарата номаълум буюм отилиши билан боғлиқ ҳодисани текширмоқда, деб ёзади «РИА Новости» маҳаллий ОАВларга таяниб.
«Махфий хизмат куннинг иккинчи ярмида кортежга аллақандай предмет отилганини тасдиқлайди. Биз текширмоқдамиз ва ҳозирча маълумот бера олмаймиз», — деди махфий хизмат вакили журналистларга.
17 февраль, жума куни АҚШ президенти Дональд Трамп дам олиш кунларини ўзининг Мар-а-Лаго қароргоҳида ўтказиш учун Флоридага келган эди. ОАВлар хабарига кўра, Палм-Бич аэропортидан Мар-а-Лагога ҳаракатланаётган президент кортежига тош ёки қандайдир бошқа нарса улоқтирилган. ABC телеканали хабар беришича, кортежга тош отилган, бироқ у президент автомобилига эмас, бошқа машинага бориб теккан.
Изоҳ (0)