Президент Дональд Трампнинг чегарада девор қуриш ҳақидаги режаларига қарши норозилик белгиси сифатида минглаб мексикаликлар АҚШ билан чегарада «жонли девор»ни ҳосил қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Акцияда таниқли сиёсатчилар, хусусан, Демократик инқилоб партияси асосчиси ва мамлакат президентлигига уч карра номзод Куаутемок Карденас иштирок эди. Шунингдек, акцияга чегарага ёндош Чиуауа штати губернатори Хавьер Корраль, Сьюдад-Хуарес мэри Армонадо Кабада ва Американинг Эль-Пасо шаҳри мэри Оскар Лизер қўшилди.
Акция иштирокчиларининг қўлларида атиргуллар бор эди, намойишчилар қўшни мамлакат аҳолиси билан саломлашиш белгиси сифатида уларни силкитди. «Биз деворга қарши дўстлик билан курашамиз… бу биз бирга эканлигимизни, икки давлат уюшмаси бўлиб қолиш истагимизни кўрсатади», — деди Чиуауа губернатори Корраль.
Нашр эслатишича, Дональд Трамп АҚШ президенти лавозимига киришганидан сўнг Мексика билан чегарада девор қуришни бошлаш ҳақида фармойиш берди. Трамп унинг қурилиши учун Мехико пул тўлашини талаб қилмоқда, аммо Мексика президенти буни бажаришдан қатъиян бош тортди.
Изоҳ (0)