«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси учувчилар таркиби ҳамда борт кузатувчилар учун форма дизайнини ишлаб чиқиш бўйича танлов эълон қилди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
Танловда либос дизайни яратиш, тайёрлаш ёки ишлаб чиқариш борасида беш йиллик тажрибага эга ташкилотлар, хусусан, кичик ва ўрта бизнес корхоналари иштирок этиши мумкин.
«Танлов таклифи техник топшириққа тоʻлиқ мос келиши керак», — дейилади танлов шартларида.
Танлов бўйича таклифларни 20 мартга қадар йўллаш лозим. Танловда иштирок этиш шартларининг тўлиқ рўйхати билан авиакомпания сайтида танишиш мумкин.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)