• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Банкда нақд пул бўлмаса, банкоматдан нима наф?». «Холис тадқиқотчи» Ўзбекистондаги нақд пул муаммоси сабаблари ва уни бартараф этиш йўлларини санади

    Ўзбекистоннинг 2017—2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси жамоатчилик муҳокамаларига бағишланган январдаги медиа-ҳафталик вақтида Марказий банк вакиллари томонидан нақд пул муаммосини бартараф этиш бўйича турли ташаббуслар эълон қилинди. Хусусан, Марказий банк пул муомаласи департаменти ходими Фахриддин Бобоев 2017 йилда мамлакат бўйлаб 1000 та банкомат ўрнатилиши, республикадаги «барча савдо ва хизмат кўрсатиш пунктлари терминаллар билан тез орада жиҳозланиши»ни айтиб ўтди.

    Мавзуга доир: Марказий банк пластик картадан нақд пул ечиб олиш масаласини ҳал қилишга ваъда берди

    «Шунда нақд пул олиш борасида шов-шувлар юзага келмайди», — деди Фахриддин Бобоев. 2 февраль куни эса Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев пенсияларни тўлиқ, стипендияларнинг эса камида ярмини нақд шаклда беришни назарда тутувчи қарорни қабул қилди. Қарорда «Президент Виртуал қабулхонасига иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар ўз вақтида тўланмаётгани, тўлов терминаллари ва банк аппаратлари тизими етарли даражада ривожланмаган ҳолда тўловлар пластик карточкаларга асоссиз равишда ўтказилаётгани тўғрисида кўплаб мурожаатлар келиб тушаётгани» алоҳида кўрсатиб ўтилган эди.

    Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев пенсияларни тўлиқ, стипендияларнинг эса камида ярмини нақд шаклда бериш ҳақида қарор қабул қилди. Асосий маълумотлар

    Президентнинг шов-шувларга сабаб бўлган қарори, банк тизими ходимларининг баландпарвоз ташаббуслари нақд пул муаммоси ҳақиқатан ҳам мавжудлиги ва долзарблигини очиқ кўрсатди. Бу шов-шувлар атрофидаги муҳокамалар эса тинаётгани йўқ. Жумладан, «Дийдор азиз» нашрида исми ошкор этилмаган «Холис тадқиқотчи»нинг эътиборга молик мақоласи эълон қилинди. У муаммонинг ўзини, келиб чиқиш сабаблари ва уларни бартараф этиш бўйича таклифларни алоҳида санаб чиққан.

    Фото: UzDaily

    Фото: UzDaily

    Муаммо

    Бугунги кунда Ўзбекистонда нақд пулнинг тўлов қобилияти (у ёки бу товар ёки хизматларни сотиб олиш имконияти) нақд бўлмаган пул — корхоналарнинг ёки фуқаролар банк ҳисобварақларидаги/пластик карталардаги маблағларига нисбатан юқорироқ; «холис тадқиқотчи»нинг қайд этишича, «ўрта ҳисобда бу тафовут 15—30 фоизни ташкил қилади».

    «Шундай экан, ҳар қандай ҳолатда, ҳар қандай савдо муносабатларида нақд пул нақдсиз пулга нисбатан устуворроқ, кучлироқ ва, демак, маъқулроқ деб қаралмоқда», — деб ёзади «холис тадқиқотчи».

    Муаммонинг сабаблари

    «Холис тадқиқотчи» муаммонинг сабабларини фуқаролар ва тадбиркорлар учун алоҳида-алоҳида кўриб чиқишни таклиф қилади. Хўш, фуқаролар нима учун нақдсиз пулдан кўра нақд пулни маъқул кўради?

    1. Турли товарлар, айниқса, маиший техника, мебел каби қимматбаҳо товарларни нақд пулга арзонроқ сотиб олиш мумкин (ҳолат жавоби — сабабларнинг тадбиркорлар билан боғлиқ қисмида).

    2. Жамғармаларни сақлаш учун, «холис тадқиқотчи»нинг фикрича, энг мақбул ва деярли ягона йўл — миллий валюта (сўм)ни эркин конвертация қилинадиган валюта (доллар, евро ва ҳ.к.)га айирбошлаш бўлиб қолган. «Чунки валютани сақлаш осон — ҳажми кичик, зарур вақтда дарҳол тўлов учун фойдаланса бўлади, энг асосийси, валюта курсининг ойдан-ойга, йилдан йилга ошиб бориши жамғармаларни инфляциядан қисман бўлса-да сақлаш имконини беради», — деб ёзади «холис тадқиқотчи».

    «Дийдор азиз» муаллифининг алоҳида қайд этишича, «ўта юқори фоизли банк омонатлари ҳам, яна ўша нақдлаштириш муаммосининг мавжудлиги, пулни банкдан қайтариб олишда унинг 15—20 фоизини йўқотиш хавфли туфайли, валютага нисбатан рақобатга чидамайди».

    Дарҳақиқат, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига тушган бир неча юз минглаб шикоятларнинг етарлича катта қисмини банкка омонатга нақд пул қўйиб, сўнг уни нақд кўринишда қайтариб ололмаслик ҳолатлари ташкил этади.

    Савдо айланмаси миллионлаб, миллиардлаб сўмни ташкил этадиган тадбиркорлар-чи, улар нима учун нақд пулни маъқул кўради? Ахир шунча нақд пулни ташишдан кўра, уни банк орқали ўтказган мақбул эмасми? «Холис тадқиқотчи» яна тушунтиради:

    1. Турли товарлар, айниқса, халқ истеъмоли моллари, шунингдек, хом ашё, ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бошқа зарур товарларни импорт қилиш учун чет эл валютасини «қора бозор»дан сотиб олишга мажбур. Сабаби — давлат курсидаги чет эл валютаси танқис, «бозор курси»да эса валютани сотиб олишнинг қонуний асослари йўқлиги учун тадбиркор валютани «қора бозор»дан фақат нақд пулга сотиб олишга мажбур.

    «Шунинг учун нафақат савдо соҳаси, ҳатто ишлаб чиқариш соҳасида ҳам нақд пул тушумларини ташкил қилишга катта эътибор қаратилади. Бу эътибор, ўз навбатида, харидор (воситачилар, дўконлар ва аҳоли) учун нақд пул тўлови вақтида қўшимча имтиёзларни келтириб чиқаради (сабабларнинг фуқаролар учун мўлжалланган қисмидаги биринчи банд жавоби).

    2. Сотилаётган товарларнинг муайян миқдорини тегишли тартибда солиқ ва божхона ҳисобидан ўтказмай, ноқонуний сотиш ҳолатлари («сояки иқтисодиёт»). «Бундай товарлар учун тўлов фақат нақд кўринишда амалга оширилиши мумкин», — деб ёзади «холис тадқиқотчи».

    3. Турли текширувчи ва бошқа мутасадди ташкилот вакиллари билан «муомала қилиш» учун нақд пул керак.

    Фото: Дилшод Шарипов / «Дарё»

    Фото: Дилшод Шарипов / «Дарё»

    Сабабларни бартараф этиш бўйича таклифлар

    Фуқаролар томонидан нақдга пулга эҳтиёжни камайтириш учун мана шу икки сабабни бартараф этиш лозим:

    — сотувчилар томонидан нақд пулга мойилликни бартараф қилиш орқали савдо муносабатларида нақд ва нақдсиз тўловларнинг ҳақиқий тенглиги учун иқтисодий асос яратиш (маъмурий чоралар неча йилдирки наф бермаяпти);— аҳоли жамғармалари учун чет эл валютасидан бошқа, нақдлаштириш муаммосидан холи янги инструментлар яратиш (масалан, қимматбаҳо металлар, облигациялар ва ҳ.к.).

    Тадбиркорлар томонидан нақд пулга эҳтиёжни камайтириш учун мана шу уч сабабни бартараф этиш лозим:

    — юридик шахслар ва хусусий тадбиркорлар учун чет эл валютасини эркин курсда, банкдан пул ўтказиш йўли билан сотиб олиш имкониятини яратиш (бу йўналишда муайян ишлар бошлангани ҳақида хабарлар мавжуд);— «сояки иқтисодиёт», яъни, ҳисобга олинмаган товарлар савдоси ҳажмини камайтириш йўлида ҳам маъмурий, ҳам иқтисодий чоралар кўриш;— коррупцияга қарши кураш, «муомала»ларга барҳам бериш.

    «Дийдор азиз»нинг «Холис тадқиқотчи»си

    «Дийдор азиз» муаллифининг алоҳида қайд этишича, шу вазифаларни комплекс равишда ҳал этмасдан туриб, нақд ва нақдсиз пуллар ўртасидаги тафовут ва шу тафовутга асосланган муаммони ҳал қилиб бўлмайди.
    Банк кассасида нақд пул бўлмаса, банкомат ўрнатган билан нима фойда? Тадбиркор терминалдан тўлов ўтказишда манфаатдор бўлмаса, терминални унга текинга берсангиз ҳам бефойда, демак, ижара нархини камайтирган билан ҳеч нарса ўзгармайди.

    Президентимиз ўз маърузаларида таъкидлаганларидек, янги қонунлар, норматив ҳужжатлар яратилаётганда уларнинг сифатига кўпроқ эътибор берилса — юзма-юзаки популистик чоралар эмас, масалани чуқурроқ ўрганиш натижасида муаммонинг негизини тугатишга интилинса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

    «Дийдор азиз»нинг «Холис тадқиқотчиси»

    «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

    15.02.2017, 19:53   Изоҳ (0)   67951
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Халқ депутатлари Боёвут ва Қуйи Чирчиқ туман кенгашлари сессияларида ҳудудлардаги ҳолат танқидий кўриб чиқилди

    15.02.2017, 17:33

    Ўзбекистон ва Россия ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

    15.02.2017, 16:20

    Депутатлар ва сенаторлар Иштихонда ичимлик суви таъминоти, Ғаллаоролда эса тиббий хизмат кўрсатишдаги муаммоларга эътибор қаратди

    15.02.2017, 15:56

    10 нафар ТАТУ талабаси Санкт-Петербург Давлат телекоммуникациялар университети қишки мактабига юборилди

    15.02.2017, 13:25

    Шавкат Мирзиёев апрелда Россия Федерациясига давлат ташрифини амалга оширади

    15.02.2017, 12:28

    Uzcard карталари эгалари SMS-хабарномалар кечикиб бориши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирилди

    15.02.2017, 11:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хоразмда автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:20

    Дональд Трамп ва Биньямин Нетаньяху Ғазодаги гуманитар вазият юзасидан тортишиб қолган

    Дунё | 8 август, 21:02

    АҚШ суд тизими маълумотлар базаси хакерлар хужумига учради 

    Дунё | 8 август, 20:50

    Жиддий фильмларнинг суратга олиш жараёнида юз берган кулгили воқеалар

    Кино | 8 август, 20:35

    Сунъий интеллект чатботлари билан доимий мулоқот психозни келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 8 август, 20:20

    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

    Реклама | 8 август, 19:30

    “Реал Мадрид” Витиньяга қизиқиш билдримоқда

    Спорт | 8 август, 20:17

    Самарқандда 2000 та дарахтни нобуд қилган масъул жазодан қочиш учун инспекторларга босим қилаётгани ростми?

    Ўзбекистон | 8 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.