Агар сиз ҳеч қачон самолётда учмаган бўлсангиз ва бу воқеа салбий оқибатларсиз кечишини хоҳласангиз, сизга бу борада бир неча маслаҳатлар бермоқчимиз.
Учиш олдидан
Учиш олдидан асабларни тинчлантириш учун тўйиб ухлаб олиш мақсадга мувофиқдир.Томирларингиз билан боғлиқ муаммолар бўлса яхшиси, учиш олдидан шифокор билан маслаҳатлашганингиз маъқул.
Учиш олдидан газли ичимликлар ичмасликка ҳаракат қилинг. Учиш пайтида эса иложи борича кўпроқ суюқлик ичинг.
Қаҳва ёки чой асаб тизимига ножўя ва хавотир ҳиссини уйғотувчи таъсир кўрсатиш хусусиятига эга бўлгани учун учиш пайтида ичиш тавсия қилинмайди.
Учиш пайтида
Оёқ кийимни ечинг. Оёқ кафтларини массаж қилинг. Ҳар соатда ўриндиқдан туринг ва ҳаракатланинг.Бошга ва бўйинга қулайлик тўғдириш учун махсус ёстиқчадан фойдаланинг.
Агар учиш ва қўндириш пайтларида қулоқларингиз битиб қолса махсус конфетлардан шиминг.
Бу маслаҳатларимиз ёрдамида сиз йўлни қийинчиликларсиз учиб ўтасиз ва кучга тўлган ҳолда яхши кайфият билан манзилингизга етасиз деб умид қиламиз.
Изоҳ (0)