«Ҳамас»нинг ҳарбий қаноти бошлиқларидан бири ҳаракатнинг Ғазо секторидаги етакчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
«Яҳё Санвар ҳаракатнинг Ғазо секторидаги ваколатхонасига раҳбарлик қилади», — дейилади «Ҳамас» томонидан тарқатилган хабарномада.
Санвар бу лавозимда Исмоил Ҳания ўрнини эгаллайди. Кўпчилик тахминига кўра, Ҳания «Ҳамас»нинг қувғиндаги раҳбари — Холид Машъалга ўринбосар бўлади.
Аввалроқ Яҳё Санвар АҚШнинг террорчилар рўйхатига киритилган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)