Австриянинг Грац шаҳрида яшовчи фуқаро янги квартираси ертўласидан 269,5 минг евро топиб олди ва топилма ҳақида шу заҳоти полицияга хабар берди. Бу ҳақда Kronen Zeitung газетаси маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
42 ёшли эркак йил бошида янги квартирага кўчиб ўтганлиги маълум қилинмоқда. У ертўлани тартибга келтириш давомида картон қути топиб олди. Қути ичидан 500 евролик бир даста банкнота чиқди.
Пуллар жиноят билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилган фуқаро иккиланмасдан полицияга мурожаат қилди.
Полиция фуқаро мурожаат қилганлигини тасдиқлади, бироқ бошқа тафсилотлар маълум қилинмади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)