Қўшма Штатлар 10 февраль, жума куни Фаластин собиқ бош вазири Салом Файяднинг БМТ бош котибининг Ливиядаги махсус вакили этиб тайинланишини блоклаб қўйди, деб ёзади «ТАСС».
АҚШнинг БМТ ҳузуридаги доимий вакили Никки Хейли ўзининг ёзма баёнотида Америка томони бутунжаҳон ташкилоти раҳбари Антониу Гутерриш томонидан Хавфсизлик кенгашига тасдиқлаш учун таклиф этилган номзоддан ҳафсаласи пир бўлганлигини маълум қилди.
Ҳозирги пайтда Қўшма Штатлар Фаластин давлатини тан олмайди ва бу тайинлов БМТга йўллайдиган ишорани қўллаб-қувватламайди. Бироқ биз ҳар иккала томонни можаро ечимини топиш билан биргаликда шуғулланиши учун руҳлантирамиз.Исроилнинг БМТ ҳузуридаги доимий вакили Данни Данон Файяд бош котибнинг Ливиядаги махсус вакили этиб тайинланишини блоклаб қўйиш ҳақидаги АҚШ қарорини маъқуллади.Никки Хейли, АҚШнинг БМТ ҳузуридаги доимий вакили
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)